1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанд ва Андижонда чиқиндидан энергия олувчи заводлар қурилиши бошланди

Ҳар бир завод кунига 1,5 минг тонна чиқиндиини қайта ишлаб, йилига 240 миллион кВт/соат энергия ишлаб чиқаради.

Самарқанд ва Андижонда чиқиндидан энергия олувчи заводлар қурилиши бошланди

Самарқанд ва Андижон вилоятларида маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган замонавий заводлар қурилиши бошлаб юборилди.

 

Хусусан, Самарқанд шаҳрининг “Хушрав” қўрғонидаги 15 гектарлик майдон ва Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги “Хидирша” МФЙ ҳудудида мазкур лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.

 

Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартда имзоланган 116- ва 118-сонли қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Қарорларда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини жорий этиш, экологик ҳолатни яхшилаш ва замонавий технологияларни жалб қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

 

Лойиҳалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг етакчи компаниялари ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимлари асосида амалга оширилмоқда.

 

Самарқанддаги лойиҳа бўйича “Shanghai SUS Environment” LLC компанияси 150 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган. Заводда ҳар куни 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 240 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳани ишга тушириш натижасида 150–200 та янги иш ўрни яратилади.

 

Андижон вилоятидаги корхона эса “China International Camce” компанияси томонидан 140 миллион АҚШ доллари инвестицияси асосида барпо этилмоқда. Бу ерда ҳам ҳар куни 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиши, йилига эса 240 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Заводда 150 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

 

Ҳар икки лойиҳа 2025–2027 йиллар оралиғида ишга туширилиши белгиланган. Улар доирасида ишлаб чиқарилган электр энергияси 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан кафолатли харид қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика