Ўзбекистон

100 билан юзлашган момо "Шуҳрат" медали билан тақдирланди

"Ҳар бир нафасига шукронада бўлган кишининг доимо бахту иқболи кулган", - дейди 85 нафар чеваранинг бувиси.

100 билан юзлашган момо "Шуҳрат" медали билан тақдирланди

 

Бу йил Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида 100 ёшдан ошган Разаван момо Маркабаева "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.  

 

"Шундай фаровон кунларга етказган Яратганга шукроналар айтаман, — дейди онахон биз билан суҳбатда. — Сабаби бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Бир асрлик ҳаётимизда не-не замонлар бошимиздан кечди. Тарихга айланган йиллар қаътида яхши-ёмон кунларимиз кўп бўлди. Даврлар, замонлар ўтавераркан. Ҳар бир нафасига шукронада бўлган кишининг доимо бахту иқболи кулганига кўп маротаба гувоҳ бўлдик.

 

Яратганга минг бора шукрлар бўлсинким, бугунги ҳур кунлар бу элга насиб этди. Тарихимиз, динимиз, миллий урф-одатларимиз эъзозланмоқда. Ишлаб, элни бой қиламан, деганга ҳамма шарт-шароитлар яратиб берилаётир. Ёшларимизни илм олиши, тадбиркорлик қилиши учун қанчадан-қанча ишлар қилиняпти," - дейди момо.

 

Умр йўлдоши билан ўн нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган момо 31 нафар набира, 85 нафар чеваралар қуршовида ҳаёт кечирмоқда.

 

"Президентимиз ҳар доим ёши улуғ инсонларни, нуронийларни, айниқса, 100 ёшдан ошган фуқароларни эъзозлаб, уларнинг меҳнатларини эътироф этиб келади. Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида мени ҳам “Шуҳрат” медали билан мукофотлади. Президентимизнинг умри узоқ бўлсин илоҳим. Бу юксак медал кўнглимни тоғдек кўтарди. Вилоят ҳокими келиб медални тақиб, табриклаб кетди. Ҳамма-ҳаммалари соғ-омон юришсин,- деди момо сўзининг якунида дуога қўл очиб.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"