Жаҳон

2025 йил бошидан буён авиаҳалокатларда 400 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Энг йирик фожиа Ҳиндистонда 260 кишининг ўлимига сабаб бўлган Аир Индиа самолёти ҳалокати ҳисобланади.

2025 йил бошидан буён авиаҳалокатларда 400 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

2025 йилнинг ўтган даври давомида дунё бўйлаб содир бўлган авиаҳалокатлар оқибатида 400 нафардан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Бу кўрсаткич сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори. Таққослаш учун, охирги 10 йилда йилига ўртача 284 киши авиаҳалокатлар қурбонига айланган.

 

Йилнинг энг йирик фожеаларидан бири 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида кузатилди — Аир Индиа авиакомпаниясига тегишли Боэинг 787 Дреамлинер самолёти ҳалокати натижасида 260 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари вафот этди.

 

Шунингдек, бир қатор бошқа жиддий авиаҳалокатлар ҳам қайд этилди. Хусусан:

  • АҚШнинг Кентукки штати, Луисвилл шаҳрида УПС юк ташувчи самолёти қулаб тушиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.
  • Ноябрь ойида Туркиянинг АирАСТ авиакомпаниясига тегишли юк самолёти Гонконг аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган, натижада 2 экипаж аъзоси вафот этган.
  • Америсан Аирлинес авиакомпаниясининг 5342-рейси эса Вашингтон яқинида ҳарбий вертолёт билан тўқнашуви оқибатида ҳалокатга учраб, қурбонлар сонининг ошишига сабаб бўлди.

 

Блоомберг маълумотларига кўра, 2015 йил ва 2018 йиллар авиаҳалокатлар бўйича энг фожеали даврлардан бири бўлган — ўша йилларда ҳалок бўлганлар сони йилига 500 нафардан ошган. Статистикага юк кўтариш қуввати 5,4 тонна ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек 17 нафардан кўп йўловчига мўлжалланган самолётлар киритилган.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"