Ўзбекистон

2025 йилда Ўзбекистон экспорти 33,5 миллиард долларга, хорижий инвестициялар эса 43 миллиард долларга етди

Ироқ, Европа ва Осиё бозорлари Ўзбекистон маҳсулотлари учун истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

2025 йилда Ўзбекистон экспорти 33,5 миллиард долларга, хорижий инвестициялар эса 43 миллиард долларга етди

 

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий дипломатияни кучайтириш орқали экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, иқтисодий дипломатия янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш орқали инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади. Иқтисодий хавфсизлик эса давлат хавфсизлигининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

 

Икки ва кўп томонлама тадбирлар доирасида 2025 йилда умумий қиймати 160 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномалари бўйича битимлар имзоланди. Тарихда илк бор ташқи савдо айланмаси 80 миллиард доллардан ошиб, экспорт ҳажми 33,5 миллиард долларга етди. Хорижий инвестициялар оқими эса 43 миллиард доллардан ошди.

 

Ўтган йили 75 та давлатга экспорт ҳажми қарийб 4,5 миллиард долларга кўпайгани алоҳида таъкидланди. Элчилар хорижий инвесторлар ва йирик компаниялар билан тизимли ишлаган тақдирда, ушбу кўрсаткичларни янада ошириш учун салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

 

Мисол тариқасида Ироқ бозори келтирилди. Ушбу мамлакат ички эҳтиёжни қоплаш учун ҳар йили қарийб 100 миллиард долларлик маҳсулотни импорт қилади. Шу муносабат билан Ироқдан 150 та йирик компания Ўзбекистонга таклиф этилгани ижобий баҳоланди. Улар мамлакатимиз саноат салоҳияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон маҳсулотларини Яқин Шарқ бозорларига олиб чиқиш режалари борлигини билдирган.

 

Натижада жорий йилнинг ўзида Ироққа юзлаб миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Шунингдек, элчилар Ветнам, Баҳрайн ва Португалия билан ҳам шу модель асосида ишлаб, янги ҳамкорлар топиши ва бозорларга киришни жадаллаштириши лозимлиги таъкидланди.

 

Ўтган йили Европа давлатларига экспорт 23 фоизга ошиб, 2,3 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, айрим мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар томонидан ўзбек маҳсулотларини тарғиб қилиш борасида етарли натижага эришилмагани танқид қилинди.

 

Франция кимё саноати маҳсулотлари учун истиқболли бозор экани қайд этилиб, Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги кимё корхоналари учун янги экспорт имкониятлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан Франциядаги ваколатхонага минерал ўғитларга бўлган талаб ва стандартларни ишлаб чиқарувчиларга етказиш ҳамда кўргазмалар ташкил этиш топширилди.

 

Умуман, Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"