1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2026-йилдан машина рақамларига исм ва ёзув қўйиш мумкин бўлади

Эндиликда машиналарда “SARVAR”, “AZIZA” ёки “BUXORO” каби машина рақамларини кўриш мумкин бўлади.

2026-йилдан машина рақамларига исм ва ёзув қўйиш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳукуматининг 2025 йил 4 сентябрдаги 562-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга автомототранспорт воситалари учун ўзлари хоҳлаган ҳарф ва рақам комбинациясидан иборат ноёб давлат рақами белгиларини олиш имконияти яратилади.

 

Мазкур тартибга кўра, олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамдан ташкил топган махсус рақам белгиларини “Ўзавтомотобелги” ДУК очиқ ким ошди савдолари орқали аҳолига тақдим этади.

 

Ноёб давлат рақамлари амалдаги рақам белгиларини такрорламаслиги, шунингдек қонунчилик талабларига зид ёки ахлоқий меъёрларга хилоф маънога эга бўлмаслиги белгиланган.

 

Шу тариқа, яқин келажакда республика йўлларида “SARVAR”, “AZIZA”, “ODIL”, “BUXORO” каби ёзувлар туширилган машина рақамлари учрай бошлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика