Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро гаров ўйинида ютқазиб, молиявий қарзга ботгани оқибатида ўз уйини сотишга мажбур бўлган. Суд қарорига мувофиқ, эркак ва унинг оиласи октябрь ойининг бошида уйдан чиқарилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) расмий баёнотида маълум қилинди.
Бюронининг аниқлик киритишича, қарздор аввалроқ пул тикиш сайтларида катта миқдорда маблағ йўқотган ва ўз мулкини қарзини тўлаш мақсадида сотган. Шунга қарамай, у 11 ой давомида уйда яшашни давом эттирган ва мулкни бўшатиш тўғрисидаги суд қарорини бажармаган.
МИБ маълумотига кўра, суд қарори 2025 йил 5 март куни кучга кирган, бироқ ижро ҳаракатлари бир неча бор кечиктирилган. Дастлаб, қарздорнинг шахсий мурожаати, кейин эса тегишли идоралар вакиллари иштирок эта олмаганлиги сабабли кўчириш жараёни орқага сурилган.
Йил бошида қабул қилинган қарор якуний тарзда фақат октябрь ойида ижро этилган. Натижада, тўққиз кишилик оила — етти нафар вояга етмаган фарзанд ва ҳомиладор аёл ҳам бўлган оила — уйдан чиқарилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


