1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда террорчилик ҳаракатини молиялаштирган эркак 5 йилга қамалди

У Россияда ишлаб юрган вақтида тақиқланган ташкилот ҳисоб рақамига пул ўтказиб келган.

Хоразмда террорчилик ҳаракатини молиялаштирган эркак 5 йилга қамалди

Хоразм вилоятида террорчилик фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланишича, Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Россияда бўлган даврида тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари билан алоқа ўрнатган. У мобил иловалар орқали ушбу ташкилот ҳисоб рақамларига бир неча бор пул ўтказиш йўли билан уларнинг фаолиятини молиялаштирган.

 

Суд тергови жараёнида тўпланган далиллар асосида Тупроққалъа туман суди мазкур шахсни Жиноят кодексининг 155-3-моддаси (“Терроризмни молиялаштириш”) бўйича айбдор деб топди ва унга беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика