1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

31 декабрдан 7 январгача Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Янги йил ҳафтасида айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

31 декабрдан 7 январгача Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

 

 

31 декабрь — 7 январь кунлари республика ҳудудларида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 31 декабрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кейинги кунларда эса ёғингарчилик деярли кутилмайди. Баъзи ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор, шамол эса шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим кунлари кучаяди.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 31 декабрь ва 3 январь кунлари ёмғир, баъзи жойларда қор билан аралаш ёғингарчилик кузатилади. Қолган кунларда асосан қуруқ об-ҳаво сақланади. Ҳарорат кундузлари 3–13 даража илиқ атрофида бўлиб, кечалари айрим кунлари совуқ тушади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам об-ҳаво беқарор бўлади. Айрим кунлари ёмғир ёғиши, шамол кучайиши мумкин. Кундузги ҳарорат асосан 7–15 даража илиқ бўлиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида кечаси ҳаво бироз совийди. Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчилик кам, асосан туманли ва салқин об-ҳаво кузатилади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида 31 декабрь — 3 январь кунлари ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 4 январдан бошлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ совуқ кучаяди. Мутахассислар тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ва сайёҳлардан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика