1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

6 йил тутқунликда ушлаб турилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Таъкидланишича, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи A.A.ни қўшни аёл Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига чақириб, алдов йўли билан сотиб юборади.

6 йил тутқунликда ушлаб турилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

 

Қозоғистонда бедарак йўқолган юртдошимиз қидириб топилди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

 

Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакили, "Сана Сизем" нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ва Туркистон вилояти полиция департаментининг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда фуқаро A.A. қидирувга берилган эди.

 

Шу йил 11 сентябрь куни юртдошимизни Туркистон вилоятининг Ордабаси тумани полицияси кўмагида излаб топишга муваффақ бўлинди.

 

Мамлакатимиз фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида у "Сана сизем" ННТ томонидан ётоқ-жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.

 

Шунингдек, A.A.нинг аризаси назоратга олиниши юзасидан Бош консуллик томонидан Қозоғистоннинг тегишли ташкилотларига мурожаат қилинди.

 

Сўнгра юртдошимизга Бош консуллик ватанга қайтиш гувоҳномасини берди ҳамда "Сана Сизем" ННТ ходими билан ҳамроҳликда у "Жибек-жоли — Ғишт кўприк" чегара ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга қайтарилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика