1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди

Сеул шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди

 

Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Унда 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё Кубоги 2023 ва футзал бўйича Осиё Кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади.

 

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши аёл футболчи мукофотларидан ташқари, мураббийлар, аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларининг ютуқлари эътироф этилади. Ушбу оқшомда жами 21 нафар ғолиблар тақдирланиши белгиланган.

 

Аббос Файзуллаев AFC Awards 2023 2023 Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини қўлга киритди. Ўзбекистонлик футболчидан ташқари япониялик Кагу Навата (“Камигаку U-18”) ҳамда Жанубий кореялик Баэ Жун Ҳо (“Сток Сити”) ушбу мукофотга номзодлар қаторида тилга олинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика