Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов Тожикистонга ташриф буюради

Учрашув кун тартибига халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари ҳам киритилган.

Абдулазиз Комилов Тожикистонга ташриф буюради

 

 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 22 ноябрь куни вазир Абдулазиз Комилов “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги навбатдаги вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюради.

 

Қайд этилишича, ушбу учрашувда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ЙИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, ўзаро муносабатлар истиқболлари ҳамда минтақалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШлик эксперт Ўзбекистон Афғонистондаги вазият барқарорлашувида муҳим роль ўйнаши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, Абдулазиз Комилов Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этгани, Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда вa мухтор элчисини қабул қилгани ҳамда Германия ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

custom img

Андижонда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сотишга уринган.

custom img

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"