энг долзарб

Ўзбекистон Афғонистондаги вазият барқарорлашувида муҳим роль ўйнаши мумкин — АҚШлик эксперт

Эксперт АҚШни Ўзбекистон билан Афғонистон масаласида ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ўзбекистон Афғонистондаги вазият барқарорлашувида муҳим роль ўйнаши мумкин — АҚШлик эксперт

 

The Wall Street Journal нашрида АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлаши зарурлигига бағишланган мақола эълон қилинди.

 

Мақола муаллифи Камрон Бухорийнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Афғонистондаги вазият барқарорлашувида ва Марказий Осиёда хавфсизлик таъминланишида муҳим роль ўйнаши мумкин. “Шу сабабли, – дейди муаллиф, – Байден администрацияси Шавкат Мирзиёев билан ҳамкорликни кенгайтириши зарур”.

Бухорий ўтган ойда Термизга Мавлави Абдул Салом Ханафий бошчилигидаги делегация келгани ва Абдулазиз Комиловнинг Кобулга ташриф билан борганига алоҳида тўхталиб ўтган. 

 

“Ўзбекистон каби дунёвий давлатнинг “Толибон” билан алоқа ўрнатиши бироз ғалати туюлиши мумкин. Чунки ҳаракат Афғонистонда биринчи марта ҳокимиятни эгаллаганда Ўзбекистонга қарши бўлган террорчи гуруҳларга бошпана берган. Аммо сўнгги 20 йилда Амударёнинг ҳар икки тарафида ҳам катта сиёсий ўзгаришлар юз берди. Реаллик шундан иборатки, “Толибон” яқин келажакда Афғонистон бошқарувида марказий ўринни эгаллайди. Айнан шу омил Тошкентнинг эҳтиёткорона прагматизмига сабаб бўлмоқда”, – деб таъкидлаган эксперт.

 

Муаллиф Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё етакчиларидан биринчи бўлиб “Толибон” билан алоқа ўрнатганига эътибор қаратди.

 

Бухорийнинг фикрича, Ўзбекистон Қатар ва Покистон билан бир қаторда толибларнинг вақтинчалик ҳукумати билан кенг алоқалар олиб бормоқда. Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни халқаро ҳамжамиятдан Афғонистон резервларига қўйилган тақиқларни олиб ташлашни сўради. Бундан ташқари, республика қўшни давлатга электр энергия экспорт қилишда давом этмоқда. Тошкент Афғонистондан келиши мумкин бўлган беқарорликдан энг яхши ҳимоя – мамлакатдаги вазиятни янада ёмонлаштирмаслик деб ҳисобламоқда.

 

Бухорий Ўзбекистон маълум маънода “Толибон”га таъсир ўтказиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

“Афғонистон билан қўшни Марказий Осиёнинг уч республикаси ичида айнан Ўзбекистон энг кучли иқтисодиётга эга. Қолаверса, минтақанинг барча давлатлари билан чегарага эга мамлакат. Тошкент аллақачон Марказий Осиё интеграциясини илгари сураётган етакчи куч”, – деган у.

 

Эксперт АҚШни Ўзбекистон билан Афғонистон масаласида ҳамкорлик қилишга чақирди.

 

“Вашингтоннинг Афғонистон бўйича ишончли ҳамкорлари ниҳоятда кам. Покистон толиблар билан яқин алоқаларга эгалиги билан ишончни йўқотган, Эрон бизнинг рақобатчимиз, Туркманистонда биз билан ҳамкорлик қилиш учун етарли потенциал йўқ. Тожикистон эса ўта нозик вазиятда. Аммо АҚШ Ўзбекистон билан етарли даражада ҳамкорлик қилмаяпти”, – дея қайд этди Бухорий.

Бундан аввал “Толибон” Афғонистон махсус кучлари собиқ жангчилари ИШИД сафига қўшилаётганини рад қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"