Абдусатторов ёш шахматчилар рейтингида биринчи ўринга чиқди
У ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни ортда қолдирган.

FIDE март ойи учун рейтингларни янгилади. Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов дунёдаги ёш шахматчилар (Juniors) рейтингида пешқадамга айланди.
У ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни ортда қолдириб, ёшлар ўртасидаги рейтингни бошқариб бормоқда.
Яна бир шахматчи Жавоҳир Синдаров рейтингда бешинчи ўринда бормоқда.







