Афғонистонда келинларга энди маҳр берилмайди
Қарорга кўра куёвдан совғалар олиш ман этилади.

Афғонистоннинг Ғур вилоятида "Толибон" куёвдан маҳр талаб қилишни тақиқлаш қарорини чиқарди, деб хабар берди Ҳашт-э Субҳ Даилй. Қарорга кўра, куёвдан кийим-кечак, аксесуарлар, байрамларда нақд пул ёки совғалар олиш ман этилади.
Бу қарор вилоятда Абида исмли қиз "Толибон" жангчисига мажбуран турмушга чиқишга розилик бермаганидан кейин ўзини ёқиб юборган фожиали воқеадан сўнг қабул қилинди.
Шу билан бирга, Афғонистонда аёлларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий этилган бўлиб, улар иш, таълим, шифохона ва жамоат жойларига кириш ҳуқуқини ҳам қамраб олади.







