Жаҳон

Афғонистондаги қозоқлар Токаевдан ватанига қайтишда ёрдам сўрамоқда

200–300 қозоқ оиласи хавфсизлик ва ижтимоий қийинчиликлар сабабли Қозоғистон Президентига мурожаат қилди.

Афғонистондаги қозоқлар Токаевдан ватанига қайтишда ёрдам сўрамоқда

Афғонистонда яшовчи қозоқ жамоаси Қозоғистон Президентига мурожаат қилиб, уларни ватанига қайтаришда ёрдам сўради.

 

Orda.kz хабарига кўра, афғонистон қозоқлари мамлакатдаги оғир ижтимоий ва хавфсизлик шароитида хавотирда. Толибон ҳукмронлиги остидаги иқтисодий қийинчиликлар, таълим ва маданий соҳалардаги чекловлар, шунингдек, Афғонистон–Покистон чегарасидаги қуралли тўқнашувлар уларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда.

 

Афғонистон Қозоқ Маданий Маркази раиси Ҳожи Асат Оймауытнинг билдиришича, мамлакатда 200–300 га яқин қозоқ оиласи истиқомат қилади. Қозоқлар тарихий тил, урф-одат ва миллий ўзлигини сақлаб қолган бўлса-да, улар хавфсиз ва тинч яшаш имкониятидан маҳрум. Шу сабабли, улар Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ва шахсан Президент Қосим-Жомарт Токаевдан тарихий ватанига кўчиб ўтишда ёрдам сўрашган.

 

Улар ўз мурожаатида тинчликсевар, меҳнаткаш ва ватанпарвар эканликларини таъкидлаб, Қозоғистонда яшаш ва мамлакат фаровонлигига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдирган.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

custom img

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

Разведка нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда, операциялар тезлаштирилмоқда

custom img

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

Ҳокимият ўзгариши сценарийлардан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

custom img

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

Қўмондон Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳаларидан фойда кўришда айблади.

custom img

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Трамп масалани музокара йўли билан ечишни ҳам қўллаб-қувватламоқда.

custom img

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси Ўзбекистонда вафот этгани айтилмоқда

Аҳмат Бакиев 66 ёшда бўлган ва вафоти сабаблари расман очиқланмаган.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 21 апрелгача ўтказилиши мумкин

Воситачилар музокаралар сулҳ муддати тугашидан олдин ўтказилишини режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"