Жаҳон

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

Разведка нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда, операциялар тезлаштирилмоқда

Исроил армияси юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди — Ynet

 

Ynet нашри хабарига кўра, Исроил Мудофаа Кучлари бош штаби бошлиғи Эял Замир армияни юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириш ва Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёрланишни буюрган.

 

Манбаларга кўра, мазкур қарор 11–12 апрель кунлари Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган АҚШ–Эрон музокараларининг муваффақиятсиз якунланганидан сўнг қабул қилинган.

 

Қайд этилишича, Исроил ҳаво кучлари зарба берувчи гуруҳларни эҳтимолий операцияларга тайёрламоқда, разведка эса эҳтимолий нишонлар рўйхатини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

 

Шунингдек, Yedioth Ahronoth нашрининг ёзишича, Исроил армияси операцион жараёнларни тезлаштириш, жавоб бериш вақтини қисқартириш ҳамда жанговар тайёргарликни максимал даражада ушлаб туриш бўйича кўрсатмалар олган.

 

Ҳарбий манбалар IDF томонидан аввалги ҳарбий тўқнашувлар тажрибасига асосланган соддалаштирилган жанговар протоколлар жорий этилганини ҳам таъкидламоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"