Ўзбекистон

Ўзбекистон 8 та давлатдаги депортация марказида сақланаётганларни  ватанга қайтаради

Хайрия акцияси 30 июлдан 30 августгача амалга оширилади.

Ўзбекистон 8 та давлатдаги депортация марказида сақланаётганларни  ватанга қайтаради

30 июль Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 30 июлдан 30 августгача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилади.

 

Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

 

Биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.

 

30 дан ортиқ элчихона ва консулликлар 7 августга қадар хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайди ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этади.

 

15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборади. Миграция агентлиги тақдим этилган рўйхат асосида 1−3 иш куни ичида авиа чипталарни харид қилади.

 

Фуқаро миграция агентлигига тўғридан -тўғри мурожаат қилса, агентлик ходимлари 1−2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кун муддатда йўл чипта билан таъминлайди.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.