Ўзбекистон

Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан бошланади

Регистраторлар хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни электрон тизимга киритади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан бошланади

 

2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади. Ушбу босқич доирасида рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали маълумотлар йиғилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Рўйхатга олиш жараёнида фуқаролар ҳақидаги маълумотлар планшет қурилмалари ёрдамида бевосита электрон тизимга киритилади. Бу маълумотларнинг аниқлиги ва тезкор қайд этилишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Фуқаролардан хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратиш сўралади. Агар хонадонингизга келган шахс рўйхатга олувчи эканлигига нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат гувоҳномасини (бейджик) кўрсатишни талаб қилиш тавсия этилади.

 

Хизмат гувоҳномасида жойлаштирилган QR-код орқали регенератор (регистратор) ҳақидаги маълумотларни текшириш мумкин бўлиб, ушбу маълумотлар ягона электрон базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган кол-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор тўғрисида қўшимча маълумот олиш мумкин.

 

Қайд этилишича, биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган айрим фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу ҳолат одатда онлайн анкета тўлдирилишида хатолик ёки етишмовчиликлар аниқлангани билан боғлиқ бўлади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"