1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар пора билан ушланди

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, фуқарони танишлари орқали ишга киритиш эвазига пул талаб қилган.

Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар пора билан ушланди

 

Андижонда мансабдор шахснинг ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, танишлари орқали шахснинг қариндошини соҳада ишга киритиш эвазига 1 800 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор талаб қилинган маблағни тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган пайтда ашёий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур ҳолат мамлакатда коррупцияга қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тизимли чоралар намунасидир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика