Ўзбекистон

Андижонда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи “чоллар” қўлга олинди

Улардан бири аввал ҳам тўрт марта судланган.

Андижонда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи “чоллар” қўлга олинди

 

Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан уюшган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фаолиятига қарши тезкор тадбирлар амалга оширилди. Операция давомида илгари тўрт марта судланган 62 ёшли эркак ва унинг 53 ёшли шериги гиёҳванд моддаларни сотишга уринган пайтда қўлга олинди.

 

Тезкор тадбирлар давомида гумондорларнинг автомобилидан бир килограмм гашиш ва 100 грамм опиат мусодара қилинди. Шу билан бирга, Андижон вилоятида яшовчи 39 ёшли фуқаро бошқарувида Ласетти автомобилида 4 киши бўлган ҳолат аниқланиб, ўриндиғи остидан яна бир килограмм гашиш топилиб ҳужжатлаштирилди.

 

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур уюшган жиноятчилик гуруҳи 2021 йилдан бери Андижон ва Фарғона вилоятларида фаолият юритиб келган ва йилига 40–50 килограмм гиёҳванд моддаларни тарқатган. Ҳозирда барча аъзоларни аниқлаш ва ҳибсга олиш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"