Ўзбекистон

Андижонда тез ёрдам машинасидан такси сифатида фойдаланган шахс ушланди

Хусусий клиникага тегишли махсус транспорт воситаси бўйича чоралар кўрилди.

Андижонда тез ёрдам машинасидан такси сифатида фойдаланган шахс ушланди

Андижон шаҳрида тез ёрдам машинасида йўловчи ташиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Маълум бўлишича, мазкур махсус транспорт воситаси хусусий тиббиёт муассасасига тегишли бўлган ва ундан блогер томонидан такси сифатида фойдаланилган.

 

Ҳолат юзасидан тарқалган видеоматериал ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Текширув жараёнида тез ёрдам автомобили белгиланган тиббий мақсадларга зид равишда тижорат фаолиятида қўллангани тасдиқланди. Мутасадди органлар ҳолат бўйича керакли ҳужжатларни расмийлаштирди.

 

Мазкур қоидабузарлик бўйича блогерга ҳам қонунчилик доирасида чоралар белгиланди. Расмий маълумотга кўра, тез ёрдам машиналари фуқароларга фақат шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ва уларни бошқа мақсадларда ишлатиш қатъиян тақиқланади.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш, махсус транспорт воситаларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмасликни сўради.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"