Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан тезкор тадбир ўтказилди. > Тадбир давомида Андижон шаҳар уй-жой фондларини бошқариш, давлат ордери ва маълумотномалар бериш маркази ДУКнинг ғазначи > иш юритувчиси М.Ш. фуқаро М.га Андижон шаҳрида янги қурилаётган арзон уй-жойлардан бирини сотиб олишини ваъда қилган. Шунингдек, у субсидия маблағи ажратилишида ҳам танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда суғурта полиси маблағларини ўзлаштирган шахс [https://zamon.uz/uz-to/detail/toshkentda-sugurta-polisi-mablaglarini-ozlashtirishgan-shaxs-ushlandi-jamiyat] ҳамда Наманганда фуқарога имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани [https://zamon.uz/uz-to/detail/firibgar-rejalashtirgan-tuzoqqa-ozi-tushdi-jamiyat] ҳақида хабар берилганди.