1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал юз берди

Шахсий келишмовчилик оқибатида бир гуруҳ қизлар танишини калтаклаб тан жароҳати етказган.

Андижонда вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал юз берди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида вояга етмаган қизлар ўртасидаги жанжал акс этган видеолавҳалар тарқалди. Унда бир гуруҳ қизлар бошқа бир қизни уриб, унга тан жароҳати етказаётгани тасвирланган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 2025 йил 7 ноябрь куни Андижон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Шахсий келишмовчилик туфайли вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида Ю.Д. ёнида бўлган уч нафар дугонаси ҳам жараёнга аралашиб, биргаликда Э.M.ga тан жароҳати етказган.

 

Ҳодиса бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган бўлиб, ҳолатнинг барча жиҳатлари аниқланмоқда.

 

Шунингдек, вояга етмаганларнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (бола тарбияси ва таълими бўйича мажбуриятларни бажармаслик) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Улар 1 баравардан 5 бараваргача БҲМ миқдорида — 412 минг сўмдан 2 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика