1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Антибиотиклар 15 январдан эмас, 16 декабрдан электрон рецепт асосида берилмоқда — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон рецепт бўйича тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Антибиотиклар 15 январдан эмас, 16 декабрдан электрон рецепт асосида берилмоқда — ССВ

 

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 15 январидан бошлаб дорихоналарда антибиотиклар фақат электрон рецепт асосида берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йил 15 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирининг “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган.

 

Ушбу буйруққа мувофиқ, тиббиёт ташкилотларида рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт орқали тайинлаш жараёни босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.

 

Дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш ва дорихоналарда электрон рецепт орқали бериш тартиби жорий этилган. Ҳозирда ушбу дори воситалари амалда мазкур тартиб асосида берилмоқда.

 

Шу билан бирга, мазкур буйруқ Адлия вазирлигида 2025 йил 15 декабрь куни рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами — 3725) бўлиб, электрон рецепт тизими 2026 йил 15 январдан эмас, балки буйруқ кучга кирган 2025 йил 16 декабрдан бошлаб амалда экани қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика