1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Apple аёлларга кам маош тўлашда айбланди

Компания устидан судга ариза киритилди.

Apple аёлларга кам маош тўлашда айбланди

Сан-Франциско судига аёлларга кам маош берилаётгани юзасидан Apple компаниясига қарши даъво аризаси киритилди.

 

Ариза Appleʼда 10 йилдан ортиқ ишлаган икки аёл томонидан топширилган. Даъво аризасида улар компания Калифорниядаги 12 000 дан ортиқ аёл ходимларга эркакларга қараганда камроқ маош тўлашини ёзишган. Уларнинг сўзларига кўра, муҳандислик, маркетинг ва AppleCare бўлимларида аёлларга кам маош тўланади.

 

Аризада, шунингдек, Apple компаниясининг иш ҳақини ошириш ва бонуслар беришда қўллайдиган иш фаолиятини баҳолаш тизими аёлларга нисбатан нохолис эканлиги кўрсатилган.

 

Даъвогарлар Appleʼни аёлларнинг жинсига қараб камситишда ва адолатсиз бизнес амалиётларида иштирок этганликда айбламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика