“Apple” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги смарфонларнинг барча моделлари ва модификациялари 100 долларга қимматлашади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу инфлация, ҳар хил эҳтиёт қисмлари ва бутловчи мосламаларнинг қимматлашгани, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақи оширилгани билан боғлиқ.
Нархларнинг кўтарилиши “MacBook” ноутбуклари, “iMac” моноблоклари ва бренднинг бошқа маҳсулотларига, жумладан, қулоқчинларга ҳам таъсир қилади.


