1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШ энг кучли қор бўронига тайёрланмоқда

Мамлакатда ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.

АҚШ энг кучли қор бўронига тайёрланмоқда

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати яқин кунларда мамлакатнинг марказий қисмида бошланган қор бўрони шарққа силжишини тахмин қилмоқда.

 

Рекорд миқдорда қор ёғиши ва ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. Миссисипи ва Флорида каби жанубий штатларда ҳам хавфли об-ҳаво шароити кутилмоқда. Метеорологлар буни “қутб гирдоби” табиий ҳодисаси билан боғлашмоқда.

 

АҚШнинг марказий қисмида жойлашган штатларда "кундалик ҳаётнинг сезиларли даражада бузилиши" ва хавфли йўл шароитлари кузатилиши тахмин қилинмоқда. Канзас ва Индиана штатларининг баъзи ҳудудларида 20 см гача қор ёғиши мумкин.

 

Ўрта Ғарб минтақасида қор бўрони, баъзи штатларда музламаларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Шарқий соҳил ҳудуди ҳам қорли об-ҳавога тайёрланмоқда.


Авиакомпаниялар мумкин бўлган узилишлар туфайли парвоз вақти ўзгаришлари учун тўловлардан воз кечмоқда. Ёғингарчилик душанба куни тугаши кутилаётган бўлса-да, сешанба куни паст ҳарорат бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика