1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Ғазо яқинида ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда

База 10 минг квадрат метр офис майдонини ўз ичига олади.

АҚШ Ғазо яқинида ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда

 

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Ғазо сектори ҳудудида вақтинчалик ҳарбий база қуриш бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Мазкур база 10 мингга яқин ходимни 12 ой давомида қўллаб-қувватлашга қодир бўлиб, жами 10 минг квадрат метр офис майдонига эга бўлиши кўзда тутилган.

 

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, АҚШ ҳарбийлари бир неча пудратчи компаниялардан базани “калит таслим” принципи асосида қуриш ва унга энергия, озиқ-овқат, сув ҳамда алоқа хизматларини таъминлаш имкониятларини ҳисоблашни сўраган.

 

АҚШ маъмурияти вакилининг айтишича, бу ташаббус халқаро барқарорлик кучлари базасини яратиш бўйича дастлабки режалаштириш қадамидир.

 

Мазкур лойиҳа Ғазо ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг мавжудлиги ва ресурсларни самарали бошқариш имкониятларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика