1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ҳукумати давлатдан ихтиёрий кетаётган ўсмир муҳожирларга 2500 доллар тўлайди

Мексикалик ўсмирлар мазкур дастур доирасида тўлов олиш ҳуқуқига эга эмас.

АҚШ ҳукумати давлатдан ихтиёрий кетаётган ўсмир муҳожирларга 2500 доллар тўлайди

CBS News ҳукумат ички ҳужжатларига таяниб хабар беришича, АҚШ ҳукумати ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рози бўлган 14 ёшдан катта ўсмир мигрантларга 2500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик тўлов ажратишни кўзда тутмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти (HHS) томонидан тайёрланган ҳужжатда қайд этилишича, мазкур тўлов Миллий хавфсизлик департаменти орқали амалга оширилади ва “Қўшма Штатларни ўз хоҳиши билан тарк этиш истагини билдирган ҳамроҳсиз чет эллик вояга етмаган шахсларга” берилади.

 

Тўлов Қочқинларни жойлаштириш бошқармаси (ORR) қарамоғидаги мигрант болаларга мўлжалланган бўлиб, бу маблағ “кетишдан кейинги реинтеграция жараёнларини қўллаб-қувватлаш” мақсадида ажратилади. Мексикалик ўсмирлар ушбу дастурдан фойдалана олмайди.

 

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) маълум қилишича, дастлаб 17 ёшли вояга етмаганлар учун жорий этиладиган “ихтиёрий кетиш” дастури болаларга ўз келажаги борасида мустақил қарор қабул қилиш имконини беради.

 

ICE баёнотида “репатриация учун тўловлар иммиграция судьяси томонидан тасдиқланганидан кейин, шахс ўз мамлакатига қайтгач амалга оширилади”, — дейилади.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШ ҳукумати мамлакатдаги вояга етган муҳожирларга ҳам ўз ихтиёри билан ватанига қайтган тақдирда 1000 доллар тўлов таклиф этган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика