1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп: “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди”

АҚШ президенти бу жараённи “кўп йиллик можарога барҳам беришга яқин қадам” деб атади.

Трамп: “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ҳукумати Ғазо секторидан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда Трамп “Truth Social” платформасида берган баёнотида хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу қарор минтақада тинчлик жараёнига замин яратади: “Ҳамас буни тасдиқлагач, сулҳ дарҳол кучга киради, гаровга олинганлар ва асирларни алмашиш бошланади. Биз қўшинларни олиб чиқишнинг кейинги босқичига тайёргарлик кўрамиз. Бу бизни 3000 йиллик фожиани тугатишга яқинлаштиради”, — деди Трамп.

 

Маълум қилинишиича, сулҳ шартларига мувофиқ, томонлар ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича кейинги босқич музокараларини давом эттиради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика