1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринди

Ота давлат хизматчиси бўлгани сабабли тўртинчи фарзанди учун ишдан бўшатиш хавфи остида қолган.

Ҳиндистонда оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринди

Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатида оила уч кунлик чақалоқни тириклайин кўмишга уринган. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, чақалоқнинг отаси давлат мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган ва амалдагӣ қонунчиликка кўра, икки фарзанддан ортиқ болага эга бўлиш давлат хизматчилари учун чекланган. Тўртинчи фарзандининг туғилиши эркакни ишдан бўшатиш хавфи остида қолдиргани сабабли у турмуш ўртоғи билан бирга чақалоқни ўрмонга олиб бориб, тошлар орасига яширган.

 

Воқеа жойидаги фуқаролар чақалоқнинг йиғисини эшитиб, тезда уни қутқарып қолишган. Бола шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор экани билдирилмоқда. Ҳодисадан сўнг 38 ёшли эркак ва 28 ёшли аёл ҳибсга олинган. Тергов жараёнида улар аввалги учинчи фарзандининг туғилишини ҳам расмийлардан яширгани аниқланган.

 

Аввалроқ Уттар-Прадеш штатида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган эди — 20 кунлик қиз бола тириклайин кўмилган ҳолда топилиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика