1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил ва Ҳамас эртага Мисрда музокараларни бошлайди

Музокараларда АҚШ вакили Жаред Кушнернинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Исроил ва Ҳамас эртага Мисрда музокараларни бошлайди

Исроил ва АҚШ делегациялари иштирокида Ғазо секторидаги можаро ечимига бағишланган музокаралар 5 октябр, якшанба куни Мисрда бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг “12-канал” телеканали хабар берди.

 

Хабарга кўра, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофф аллақачон Қоҳирага етиб борган. Музокараларда АҚШ томонидан президент Дональд Трампнинг куёви, Ғазо тинчлик режасини ишлаб чиққан Жаред Кушнер ҳам қатнашиши мумкинлиги билдирилмоқда.

 

Мазкур учрашув Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш ва тинчлик жараёнини тиклаш йўлида навбатдаги уриниш сифатида баҳоланмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика