1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик фуқаро терроризмда айбланмоқда

Терроризмни молиялаштирганликда айбланган шахсга нисбатан тергов давом этмоқда.

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик фуқаро терроризмда айбланмоқда

Россияда терроризмни молиялаштиришда айбланиб ҳибсга олинган шахс террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Росфинмониторинг расмий сайти хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, рўйхатга Т.Э., 1979 йил 7 май куни Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро киритилган.

 

РИА Новости хабарига кўра, Т.Э. 2025 йил 5 август куни Москвада қўлга олинган. У терроризмни молиялаштиришда айбланиб, суд қарори билан тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 

Тергов ҳужжатларида иш 2022 йилда “Революция” номли онлайн лойиҳа билан боғлиқ молиявий фаолиятга тааллуқли экани қайд этилган. Ушбу лойиҳа хорижда яшайдиган, Россияда фаолияти тақиқланган “Артподготовка” ташкилотига алоқадор бўлган Вячеслав Мальцев томонидан бошқарилган.

 

Росфинмониторинг реестрига киритилган шахслар ва ташкилотларга бир қатор чекловлар қўлланилади. Жумладан, уларга оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, интернетда материал жойлаштириш, оммавий тадбирлар ташкил этиш, сайловларда қатнашиш, шунингдек, солиқлар ва иш ҳақи билан боғлиқ тўловлардан ташқари молиявий хизматлардан фойдаланиш тақиқланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика