Украина инқирози доирасидаги Вашингтон ва Лондоннинг ҳаракатлари масалани ечишга эмас, Евроиттифоқни бўйсундиришга қаратилган. Европарламент аъзоси, франциялик евродепутат Эрве Жювен уларнинг ҳаракатини шундай баҳолади.
“АҚШ ва Буюк Британия учун асосий мақсад – ЕИни бўйсундириш ва биз томонимиздан ҳар қандай эркинликни синдириш. Менимча, британияликлар Евроиттифоқдан ўч олиш имкониятидан фойдаланяпти”, — деган парламентарий. У Лондон ҳеч қачон ЕИдан чиқиш шартларига рози бўлмаганини таъкидлаган.
Жювен, шунингдек, Вашингтон “оловга мой сепаётганини” ва бошқалар қўли билан уруш олиб боришини таъкидлади. Унинг фикрича, АҚШ Россия табиий газидан бир неча марта қиммат бўлган суюлтирилган газни Европага сотмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Раджаб Тоййиб Эрдоған Россия расмийлари томонидан Донецк ва Луганскни мустақил республика сифатида тан олинишини қабул қилиб бўлмас деб атаганди.
Шарофат Маҳмудова


