Киевда Украина президенти Владимир Зеленский ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда президент девони матбуот хизмати.
"Учрашув якунланганидан сўнг Украина-Озарбайжон музокаралари кенгайтирилган таркибда ўтказилади", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, учрашув дастуридан икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам ўрин олган, шундан сўнг давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский ва Алиев 15 декабрь куни Брюсселда Шарқий ҳамкорлик саммити доирасида учрашган эди. 24 декабрь куни эса Украина президенти озарбайжонлик ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, уни туғилган куни билан табриклаган.
Аввалроқ Австралия ва Япония мудофаа соҳасида янги шартнома имзоламоқчи экани хабар қилинганди.


