1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда фуқаролар сунъий интеллект ёрдамида суд ишларида ғалаба қозонмоқда

Сунъий интеллект АҚШ судларида амалий қўлланилиб, баъзи ҳолларда фуқаролар адвокат хизматига эҳтиёж сезмаяпти.

АҚШда фуқаролар сунъий интеллект ёрдамида суд ишларида ғалаба қозонмоқда

АҚШда фуқаролар ўз ҳуқуқий масалаларини ҳал этишда генератив сунъий интеллект (AI) хизматларига мурожаат қилмоқда. Баъзи ҳолларда, бу технологиялар профессионал адвокатларнинг самарадорлигини ошириш ёки уларнинг самарасизлигини бартараф этишда муваффақиятли натижалар бераяпти.

 

NBC хабарига кўра, ижара ҳақи туфайли уйидан чиқариб юборилиш хавфи остида бўлган америкалик аёл Лин Уайт ушбу имкониятни синаб кўрди. Суд томонидан тайинланган адвокат билан ишини йўқотганидан сўнг, Уайт ChatGPT ва Perplexity хизматларидан фойдаланган ҳолда апелляция тақдим этди. Натижада, у наfaқат уйини сақлаб қолди, балки дастлабки қарз миқдорини ҳам камайтиришга эришди. Аёлнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект ёрдамисиз бундай натижага эришиш имкони бўлмас эди.

 

Шу билан бирга, сунъий интеллект дастурларини ишлаб чиқувчи компаниялар AI томонидан тайёрланган ҳужжатларда хатоликлар ва нотўғри хулосалар бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Шу сабабли, ҳуқуқий жараёнларда уларни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

 

Калифорниялик адвокат Эндрю Монтез фикрича, сунъий интеллект келажакда адвокатлик касбининг ажралмас қисмига айланади ва янги технологияларни ўзлаштира олмаган юридик мутахассислар ноқулай аҳволга тушиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика