Жаҳон

АҚШда Янги йил арафасида теракт режалаштирган гуруҳ ушланди — Reuters

Гуруҳнинг эҳтимолий нишонлари орасида АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари ҳам бўлган.

АҚШда Янги йил арафасида теракт режалаштирган гуруҳ ушланди — Reuters

АҚШда Янги йил арафасида теракт содир этишни режалаштирган гуруҳ аъзолари ҳибсга олинди. Reuters  хабарига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюросининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари натижасида Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳрида Turtle Island Liberation Front номи билан танилган сўл радикал гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинган.

 

Расмий маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари Янги йил байрами арафасида бир нечта портлашлар уюштиришни режалаштирган. Тергов жараёнида аниқланишича, улар сўл ва фаластинпараст қарашларга эга бўлган ҳамда зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган.

 

АҚШ Адлия вазири Памела Бондининг таъкидлашича, гуруҳнинг эҳтимолий нишонлари орасида АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари ҳам бўлган. Расмийлар ҳолат юзасидан тергов давом этаётганини ва миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилаётганини билдирди.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"