1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чиқинди хизматлари учун тўлов фақат реал бажарилган хизматларга нисбатан ҳисобланмоқда

Олий Мажлисда чиқинди хизматлари бўйича қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар муҳокама қилинди.

Чиқинди хизматлари учун тўлов фақат реал бажарилган хизматларга нисбатан ҳисобланмоқда

25-июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан чиқинди хизматлари бўйича қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ижросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирда Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, соҳага оид санитария хизматлари мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирок этди.

 

Учрашувда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг амалий натижалари таҳлил қилинди.

 

Чиқинди хизматлари учун тўлов фақат реал бажарилган хизматларга нисбатан ҳисобланмоқда. Бу жараёнда хизмат кўрсатиш техникаларига GPS қурилмалари ўрнатилган.

 

“Тоза макон” биллинг тизими орқали 7,3 миллиондан ортиқ абонентнинг шахсий маълумотлари ПНФЛ ва кадастр рақамларига боғланиб, ягона базада идентификациядан ўтказилган.

 

“ONE ID” тизими асосида ишловчи мобил иловаси орқали фойдаланувчилар шахсий ҳисобларини кўриб чиқиши, тўлов амалга ошириши, мурожаат юбориши мумкин.

 

Ягона биллинг тизими Ички ишлар, Адлия, Божхона, Кадастр ва my.gov.uz платформалари билан тўлиқ интеграция қилинган.

 

Интеграция ва автоматлаштирилган ечимлар:

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда SMS хабарнома, чеклов ва автоматик тиклаш тизимлари синовдан ўтказилган.

 

Қарздорлик бўйича 2025 йил август ойидан бошлаб янги тартибда хабар берилади: 2024 йил 30 июнгача тўпланган қарздорликлар амалдаги тизимдан истисно қилинган.

 

Қонунчиликка мувофиқ, қарздорлик юзасидан ундириш ишлари зарур ҳолларда суд тартибида амалга оширилади.

 

Кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиби мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январ-июль ойларида 1,3 миллион абонент фойдасига жами 75 миллиард сўмлик қарздорлик бекор қилинган.

 

Аҳоли учун хизмат нархи ойига бир киши учун 4500–8500 сўмни ташкил қилса-да, хизмат кўрсатиш таннархи ўртача 1 миллион сўмдан ортиқ.

 

Давра суҳбати якунида парламент ва соҳа мутахассислари ўртасида доимий маслаҳатлашув ва мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолининг эътирозларини тезкор ҳал қилиш, хизматлар сифатини оширишда фуқаролар билан очиқ алоқани таъминлаш борасида келишувга эришилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика