Жаҳон

БААда АҚШ, Украина ва Россия ўртасида музоракаралар ўтказилади

Учрашув “техник даражада” ўтказилиши маълум қилинди.

БААда АҚШ, Украина ва Россия ўртасида музоракаралар ўтказилади

 

Россия, Украина ва Қўшма Штатлар вакиллари ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Музокаралар 23–24 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади ва “техник даражада” ташкил этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда dw.com нашри хабар берди.

 

Мазкур учрашув Давос шаҳрида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида ўтказилган бир қатор муҳим ва кескин учрашувлардан сўнг режалаштирилган. Хусусан, 22 январ куни тушдан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида узоқ кутилган музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар қарийб бир соат давомида суҳбатлашган.

 

Учрашув якунида Доналд Трамп музокараларни «яхши» деб баҳолаб, “барча томонлар урушнинг якунланишини истаётганини” таъкидлаган. Бироқ Ғарб оммавий ахборот воситалари ушбу учрашув натижаларига эҳтиёткорона муносабат билдирган. Хусусан, Финансиал Тимес нашрининг ёзишича, Украина томони аниқ хавфсизлик кафолатлари ва урушдан кейинги қайта қуриш бўйича мажбуриятларга эриша олмаган. Аввал келишилган ҳужжатлар эса имзоланмаган.

 

Шундан сўнг Владимир Зеленский форум минбаридан нутқ сўзлаб, Европа давлатларини ички келишмовчиликлар сабаб қатъий позиция йўқлигида танқид қилди. У Европа ҳануз ўзини мустақил глобал куч сифатида намоён эта олмаётганини қайд этди.

 

Зеленский, шунингдек, Трамп илгари сурган “Тинчлик Кенгаши” ташаббусини танқид қилиб, Европа давлатлари мазкур масалада ягона ёндашувга эга эмаслигини билдирди. Украина раҳбари Россия нефтини ноқонуний ташиётган “соя флоти”га қарши кескин чоралар кўришга ва Эрон масаласига ҳам жиддий эътибор қаратишга чақирди.

 

Музокараларнинг навбатдаги босқичи сифатида БААда бўлиб ўтадиган учрашувда уч мамлакат делегациялари икки кун давомида эҳтимолий муросанинг техник жиҳатларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"