1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бангладешда қатъий режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Куни кеча мамлакат шимолидаги қамоқхонадан ҳам 500 нафар маҳбус қочиб кетганди.

Бангладешда қатъий режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Бангладешнинг Ғозипур шаҳридаги қатъий режимли Кашимпур қамоқхонаси маҳбуслари мамлакатдаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли оммавий равишда қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақида Jago ахборот портали берган хабарга таяниб “Репорт.аz” маълум қилди.

 

“209 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган, улардан олти нафари воқеа жойида отиб ўлдирилди”, — дейилади Жаго ахборот портали хабарида.

 

Қамоқхона вакили Субрата Кумарнинг айтишича, маҳбуслар 6 август, сешанба куни тушдан кейин қочишга уриниб, тартибсизликлар уюштирган. Қамоқхона қўриқчилари вазиятга аралашгач, маҳбуслар уларга ҳужум қилган.

 

Қайд этилишича, вазият фақат армия кучлари ёрдамида назоратга олинган.

 

5 август куни эрталаб Бангладешда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида таёқ ва тошлар билан қуролланган оломон Бангладеш шимолидаги Шерпур тумани қамоқхонасига бостириб кирган ва ундан 500 нафар маҳбус қочиб кетганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика