1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Бавария” Левандовскига ўринбосар топди

Клуб “Наполи” ҳужумчисини сотиб олмоқчи.

“Бавария” Левандовскига ўринбосар топди

 

«Бавария» ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўрнига ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда . Клуб футболчига муқобил вариант сифатида «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳенни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Corriere dello Sport»  нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, «Бавария» «Наполи»га 23 ёшли нигериялик футболчи учун сўров юбориб бўлган. Италия клуби Осимҳенни 100-110 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осимхенга инглиз клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Трансфермаркт портали Виктор Осимҳеннинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг «Наполи» билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. 2021/2022 йилги мавсумда нигериялик футболчи жамоа сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика