Байден матбуот анжуманида "шпаргалка"сини тушириб юборди
Қоғозга журналистлар берадиган савол-жавоблар ёзилганди.

АҚШ президенти Жо Байден матбуот саволлари ёзилган "шпаргалка"сини тушириб юборди.
"Тhe New York Post" газетаси Америка етакчиси жанубий кореялик ҳамкасби Юн Сок Ел билан Вашингтонда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида тасодифан қоғозини кўрсатиб қўйди.
Вароқда президентга мурожаат қилган ОАВ вакилларидан бирининг фотосурати, позицияси ва саволи бор эди. Савол матнининг тепасида "Тhe Los Angeles Times" журналисти Кортни Субраманианнинг чоп этилган фотосурати бор. Бундан ташқари, мамлакат раҳбари талаффузда адашмаслиги учун унинг фамилияси бўғинларда ёзилган.







