1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Бирлик – 2025”: Ўзбекистонда бешта давлат иштирокида йирик ҳарбий машғулот бошланди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбойжон ҳарбийлари “Бирлик – 2025” машғулоти доирасида ҳамкорликда жанговар тайёргарликни оширмоқда.

“Бирлик – 2025”: Ўзбекистонда бешта давлат иштирокида йирик ҳарбий машғулот бошланди

Марказий ҳарбий округ “Каттақўрғон” полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Озарбойжон мудофаа вазирликларининг бўлинмалари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотига старт берилди. 14-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги энг катта ўқувларидан бири – “Бирлик – 2025” Маҳаллий биргаликдаги ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Таъкидланишича, бир неча кунга мўлжалланган ўқувнинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш, жаҳонда тобора кучаяётган геосиёсий кескинлик ва инқирозли ҳолатлар, юзага келаётган янги хавф-хатар ва таҳдидлар шароитида замонавий чақириқларга самарали қарши туришда яқин шерикчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашдир.

 

Хусусан, “Бирлик – 2025” Маҳаллий биргаликдаги ўқувида иштирокчилар ҳозирги замон жанговар тажрибадан келиб чиққан ҳолда жанг олиб боришнинг энг самарали услуб ва усулларини қўллаш, узоқ масофадаги нишонларни ишончли йўқ қила оладиган артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа қуролларнинг имкониятларидан фойдаланиб, қўйилган ўқув-жанговар вазифани биргаликда бажаради.

 

Шунингдек, ўқув доирасида иштирокчилар жанг олиб бориш санъатининг илғор услубларидан фойдаланиб, жанговар тайёргарлик машғулотлари билан шуғулланиши, турли мусобақаларда иштирок этиши, боқий Самарқанд шахрига саёҳат қилиб, халқимизнинг бой тарихий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишиши кўзда тутилган. Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон Республикаси мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви ўтказилиши ҳам шулар жумласидан.

 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика