1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев янги Тошкент аэропорти пойдевор капсуласини қўйиб, қурилишни бошлаб берди

Аэропорт 1 300 гектар майдонда барпо этилиб, йилга 20 миллион йўловчи ва 129 минг тонна юкни қабул қилади.

Шавкат Мирзиёев янги Тошкент аэропорти пойдевор капсуласини қўйиб, қурилишни бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ва ушбу улкан иншоот қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.

 

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри изчил ривожланиб, мегаполисга айланиши натижасида шаҳар ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар, тадбиркорлар ва инвесторларга хизмат кўрсатиш эҳтиёжи орди. Айнан шу сабабли янги аэропорт қурилиши орқали шаҳар ва минтақа транспорт инфратузилмаси тубдан мустаҳкамланади.

 

Янги аэропорт қурилиши 1 300 гектар майдонда амалга оширилади ва тўртта босқичда якунланади. Биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар маблағ эвазига аэродром ва аэропорт терминали қурилади. Терминал орқали йилга 20 миллион йўловчи ва 129 минг тонна юк қабул қилиш, соатига 30 та учиш-қўниш операциясини амалга ошириш, 14 та телескопик трапдан фойдаланиш ва бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.

 

Лойиҳа доирасида аэропорт “яшил” стандартларга жавоб беради ва терминал ҳудудида 46 минг м² “Duty Free” зонаси ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, мултимодал транспорт тизими орқали аэропортни Тошкент–Самарқанд, Тошкент–Андижон ва Тошкент–Бостанлиқ автомобил йўллари билан боғлаш, замонавий темир йўл станцияси ва тезкор поезд қатновларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Аэропортнинг очилиши натижасида мамлакат иқтисодиёти ва туризм соҳаси ривожланади, янги иш ўринлари яратилади, авиация хизматлари сифати ошади, парвозлар хавфсизлиги таъминланади ва халқаро стандартларга мос келадиган хизматлар кўрсатилади. Лойиҳа амалга оширилиши давомида 51 та хорижий авиакомпания мунтазам қатновларни амалга оширади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа поевдорига капсула қўйиб, қурилиш ишларини расмий равишда бошлади ва иштирок этаётган барча мутахассислар, муҳандислар ҳамда қурилиш жамоасига ишонч билдирди.

 

Давлат раҳбари аэропорт қурилиши орқали Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация марказига айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, янги аэропорт натижасида йилга йўловчилар оқими 24 миллионга етади ва иқтисодий фойда 27 миллиард доллардан ошади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика