Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири ички ишлар органлари томонидан ЖКнинг 237 ва 238-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланди.
Аниқланишича, у ЖИБ Когон шаҳар судида кўриб тамомланган иш бўйича судланувчига суд тизимидаги танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ва ҳукмни ўзгартирмасликни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари талаб қилган. Олдиндан 100 доллар олган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари тезкор тадбирда қолган 600 долларни олган пайтда уни ушлади.
Ҳозирда унга ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


