1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда яна кўча безорилари пайдо бўлгани ҳақидаги видеоларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқлардаги зўравонлик видеоси “Гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни даволаш”га ихтисослашган клиникада олингани аниқланди.

Тошкентда яна кўча безорилари пайдо бўлгани ҳақидаги видеоларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг бошқа фуқароларга нисбатан куч ишлатаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолат 2025 йил январь ойида Юнусобод туманида жойлашган “Гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни даволаш”га ихтисослашган хусусий клиникада содир бўлгани аниқланган. Видеода даволаниш учун олиб келинган беморларнинг агрессив хатти-ҳаракатлари ва уларни тинчлантиришга уринаётган клиника ходимларининг ҳаракатлари тасвирланган.

 

Тармоқларда билдирилган “кўча безорилари” ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар ёки уларнинг яқинлари томонидан ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

 

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти бошчилигида терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижалар бўйича қонуний қарор қабул қилинади. Жараён Ички ишлар вазири назоратига олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика