1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ва Қорақалпоғистонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Хусусий университет ходими сохта ҳужжатлар орқали ози ишлаётган университетга ўқишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.

Тошкент ва Қорақалпоғистонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шахридаги хусусий университет ходими З.О. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унга қўшни давлат — Қозоғистон ёки Тожикистондаги олий таълим муассасасининг 2-курсини тамомлаганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб беришни ва ози ишлаётган университетнинг 3-курсидан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У бу эвазига 1 500 АҚШ долларини олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Нукус шахридаги тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётганда ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика