Бишкекда 21 киши шаурмадан заҳарланди
Шифохонага ётқизилганлар орасида болалар ҳам бор.

Бишкек шаҳрида Шу шоҳ кўчаси ва Суйинбаев кўчаси кесишмасида жойлашган “Беш лаваш” ва “Мидос” овқатланиш шохобчаларида шаурма билан заҳарланиш ҳолати қайд этилди.
Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, оммавий заҳарланиш оқибатида 21 киши жабрланган. Республика юқумли касалликлар клиник шифохонасига 15 киши ётқизилди. Уларнинг 2 нафари болалардир. Қолган 6 нафари амбулатор даволанмоқда.
“Текширув давомида санитар-микробиологик тадқиқотлар учун тайёр шаурма намуналари, ингредиентлар ва суртмалар олинди”, — дейилади хабарда.
Аниқланган қоидабузарлик учун мазкур ошхона жаримага тортилди ва қоидабузарлик бартараф этилгунга қадар ёпилди.







