Жаҳон

"Биз кузатяпмиз" —  Сергей Наришкин

Россия разведкаси раҳбари "Толибон" ҳокимияти тан олиниши масаласига изоҳ берди.

"Биз кузатяпмиз" —  Сергей Наришкин

 

Россия ва Афғонистоннинг бошқа қўшнилари "Толибон"ни тан олиш бўйича кутиш позициясини қўлламоқда.

Бу ҳақда Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин маълум қилди.

 

У "Толибон" 15 йилдан сўнг ҳокимиятни қайта қўлга киритганини, эндиликда бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатли бўлиш, гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши кураш, радикал ва террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватламасликка ваъда берганини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон қўшнилари — Россия, Хитой, Иран ва туркия вазиятни кузатмоқда. "Толиблар ўзининг ижобий томонга ўзгарганини амалий қадамлар билан исботлаши керак", — деган Наришкин.

 

Маълумот ўрнида: Ҳозирда "Толибон" ҳокимияти бирор-бир давлат томонидан тан олинмаган. Шу билан бирга у билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Толиблар Афғонистонда айни пайтда реал қудратга эга.

 

Мамлакатдаги гуманитар инқироз янада чуқурлашмаслиги учун мулоқот олиб бормоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Мозори-Шарифдаги консулхонасини қайта очишини маълум қилганди.

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

"Биз кузатяпмиз" —  Сергей Наришкин