Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилнинг Фаластинга қарши ҳаракатларини кескин танқид қилиб, Тел-Авив Ғазо секторида геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этаётганини таъкидлади. Бу ҳақида у БМТ Бош Ассамблеясида видео ҳавола орқали чиқиши чоғида маълум қилди.
“Исроилнинг Ғазо секторида қилаётган иши нафақат агрессия, балки геноцид ва инсониятга қарши жиноятдир”, - деди Фаластин раҳбари.
Шунингдек, Маҳмуд Аббос БМТнинг Фаластин бўйича 1000 дан ортиқ резолюцияларидан бирортаси ҳам бажарилмаганини айтди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Фаластин бўйича қабул қилинган 1000 дан ортиқ резолюциядан бирортаси ҳам бажарилмади”, деди Аббос БМТ Бош Ассамблеясидаги видеоконференция орқали қилган чиқишида.
Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббосга Бош Ассамблеяда видеоконференция орқали чиқиш қилишига рухсат берувчи резолюцияни қабул қилган эди.


